Спорт | 14:00 / 18.03.2018
22576
1 дақиқада ўқилади

Рекорд! «Навбаҳор» – «Локомотив» ўйинида стадион 115 фоизга тўлди

Фото: Миллий олимпия қўмитаси

Суперлиганинг 3-турида Наманганнинг «Навбаҳор» клуби амалдаги чемпион «Локомотив»ни қабул қилиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Намангандаги “Марказий” стадионда кечган ушбу баҳсга 25300 нафар мухлис ташриф буюрди. Бу ҳозирча жорий мавсумдаги стадионга мухлислар ташрифи бўйича рекорд натижадир, деб ёзмоқда Миллий Олимпия қўмитаси расмий сайти. 

Аслида Намангандаги стадионга 21913 нафар мухлис сиғдира олади. Лекин кеча катта футболни соғинган мухлислар севимли жамоалари иштирокидаги учрашувни томоша қилиш учун трибуналар зиналари, унинг атрофларидан жой олишди.

Намангандаги мавсумнинг очилиш маросимида Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти ва ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов билан бирга Наманган вилояти ҳокими, Наманган вилояти футбол ассоциацияси президенти Хайрулла Бозоров, Наманган шаҳри ҳокими, “Навбаҳор” клуби президенти Шавкат Абдураззоқов ҳам иштирок этди.

Фото: Миллий олимпия қўмитаси
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид