Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Маданият ва маърифат» телеканалида 4та исломий кўрсатув эфирга узатилади
Куни кеча «Маданият ва маърифат» телеканалида Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан ҳамкорликда тўртта янги исломий кўрсатув эфирга узатилиши вақтлари тасдиқланди. Бу ҳақда Islom.uz портали хабар берган.
Аниқланишича, 20-март куни «Сўраган эдингиз» кўрсатуви мазкур телеканал орқали эфирга узатилади. Бошланиш вақти эса сешанба, соат 18-00 этиб белгиланган. Хабарда айтилишича, кўрсатув ҳафтанинг ҳар сешанба кунлари мунтазам давом этиб боради. Телетомошабинлар учун кечки ва эртаси кундузги дастурларда такроран намойиш этилиши режалаштирилган.
Шунингдек, «Қуръонни ўрганамиз» кўрсатуви чоршанба куни, соат 18-00 «Маданият ва маърифат» телеканалида эфирга узатилади. Ушбу кўрсатув ҳам чоршанба кунлари доимий равишда давом этиши назарда тутилган.
Бундан ташқари, «Олтин силсила» кўрсатувининг илк сони, 22-март, пайшанба куни, соат 18-00 эфирга қўйилади. «Битиклар мутолааси» кўрсатуви эса 24-март, шанба куни, соат 18-00 телетомошабинларга ҳавола этилади.
Мавзуга оид
08:03 / 10.12.2025
Ал-Азҳар ва Ўзбекистон ўртасида янги илмий лойиҳалар бошланади
14:48 / 23.03.2023
Ўзбекистон ва Малайзия ислом молияси бўйича мутахассислар тайёрлашни бошлайди
11:34 / 07.01.2023
Ислом цивилизацияси маркази 52 мингта қадимги ёзма манбалар маълумот базасини яратди
11:11 / 19.10.2022