Ўзбекистон | 14:40 / 19.03.2018
5445
1 дақиқада ўқилади

Мўғулистоннинг Ўзбекистондаги фахрий консули медаль билан тақдирланди

Фото: MONTSAME

Мўғулистон президенти Халтмаагийн Баттулга фармони билан мамлакатнинг Ўзбекистон Республикасидаги фахрий консули Абдуғафур Раҳимов 16 март куни “Найрамдал” медали билан мукофотланди. Бу ҳақда Монцамэ ушбу давлат раҳбари матбуот хизматига асосан хабар бермоқда.

Мукофот унинг Мўғулистон ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама муносабатлар ва ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун берилди.

Абдуғафур Раҳимов 2006 йилдан бери Мўғулистоннинг фахрий консули сифатида ишлаб келади.

Бундан ташқари, Абдуғафур Раҳимов Ўзбекистонда самбо ва дзюдо бўйича халқаро мусобақаларда иштирок этувчи мўғулистонлик спортчилар ҳамда мураббийларга доимий тарзда ёрдам беради.

Мавзуга оид