Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Мўғулистоннинг истиқболли уран конларини ўрганади
Қозоғистоннинг Ulys Media ахборот нашрида Ўзбекистоннинг хорижий уран конларини пухта ўрганиш бўйича олиб бораётган ишлари ҳақида мақола эълон қилинди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Мақолада қайд этилишича, Ўзбекистон Мўғулистоннинг истиқболли уран конларини геологик ўрганишни режалаштирмоқда. Шу мақсадда жорий йил апрел ойида ўтказилиши режалаштирилган ҳукуматлараро йиғилиш доирасида икки мамлакат тоғ-кон саноати ва геология вазирликлари ҳамда тегишли ташкилотлари ўртасида стратегик битим имзоланиши кутилмоқда.
Маълум қилинишича, томонлар истиқболли уран конлари бўйича геологик ва экологик лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиб, лицензия олиш учун зарур ҳужжатларни Мўғулистоннинг ваколатли органларига тақдим этади. Биринчи босқичда захираларни баҳолаш ҳамда кейинги ишлар йўналишини аниқлаштириш мақсадида 60 минг погон метрга яқин майдонни бурғилаш режалаштирилган.
Шу билан бирга, Ўзбекистоннинг ўзида ҳам жорий йилда тўртта уран конини ўзлаштириш ишлари бошланиши белгиланган. Хусусан, “Арнасой” (Жиззах вилояти), “Ғарбий Қизилкўк” ва “Жанубий Жонгелди” (Навоий вилояти), шунингдек “Шарқий Агрон” (Самарқанд вилояти) конларида ишларни бошлаш режалаштирилган.
Қайд этилишича, ўтган йили Ўзбекистонда 139 минг тонна аниқланган захиралар билан 7 минг тонна уран қазиб олинган.
Мавзуга оид
08:30 / 17.06.2026
Дунёдаги энг йирик уран захиралари: Ўзбекистон ҳам рўйхатда
08:16 / 03.06.2026
Ядровий энергетикага талаб ошмоқда: уран бозори қайта жонланди
17:43 / 31.05.2026
Қозоғистон Эроннинг уран захираларини қабул қилишни таклиф қилди
17:40 / 21.05.2026