Спорт | 19:10 / 21.03.2018
9635
1 дақиқада ўқилади

Прокурор Хаби Алонсо учун 5 йиллик қамоқ жазосини сўради

Фото: Getty Images

Испания терма жамоасининг собиқ яримҳимоячиси Хаби Алонсо солиқларни тўлашдан бўйин товлаганликда гумонланмоқда.

Прокурор Алонсо иши юзасидан 5 йиллик қамоқ жазоси сўради, деб хабар беради Football Espana. Аввалроқ, у футболчи учун 8 йиллик қамоқ жазоси ва 8 млн евро жарима сўраган эди.

Айбловчиларнинг фикрига кўра, футболчи имиж ҳуқуқларидан олган даромадини Мадейра оролида рўйхатдан ўтган офшор компанияси орқали яширган ва ҳеч қандай солиқ тўламаган.

Эслатиб ўтамиз, Хаби Алонсо 2015 йилда ҳам худди шундай иш бўйича судланган, аммо оқланган эди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид