20:20 / 22.03.2018
8286

Бэйл Уэльс тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди

Фото: AP

Уэльс терма жамоаси Хитой халқаро кубогида мезбонларга қарши ўйин ўтказиб, 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

«Реал» яримҳимоячиси Гарет Бэйл беллашувда ҳет-трик қайд қилди. Натижада, футболчи терма жамоадаги голлари сонини 29тага етказиб олди ва бу кўрсаткич бўйича биринчи ўринга кўтарилди.

Аввалги рекорд афсонавий Иан Рашга тегишли бўлиб, 73та ўйинда урилган 28та голга тенг эди.

Бэйл Уэльс терма жамоаси таркибида 69та ўйинда майдонга тушиб, ЖЧ саралашида 8та, Европа чемпионати саралашида 12та, ўртоқлик ўйинларида 6та ва Евро-2016 мусобақасида 3та гол урган.

Top