Фарғонанинг Қўштепасида эшак сўйиб сотган қаллоб «тадбиркорлар» қўлга олинди

Сўнгги вақтларда бот-бот қулоғимизга чалинаётган эшак гўшти воқеалари энди Фарғона вилоятида ҳам миш-мишларга сабаб бўлди. Фарғоналиклар орасида тарқалган дув-дув гаплар, афсуски, ҳақиқат бўлиб чиқди!» — дейилади «Ўзбекистон 24» телеканалининг репортажида.

Фарғонада эшак сўйиб сотган қаллоб «тадбиркорлар» қўлга олинган. Тезкор маълумотларга асосан СВОЖДЛҚК департаментининг Фарғона вилояти Қўштепа тумани ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида «Қорақушчи» МФЙ, Турон кўчаси 85-уй кўздан кечирилган.
Озод Ботировнинг кушхонага айланган ҳовлисида санитария талабларига тамомила зид равишда сўйилиб, қассобхоналарга истеъмол учун жўнатишга тайёр қилиб қўйилган кўп миқдордаги эшак гўшти ва ушбу уй ҳайвони жасадлари топилган.
Ҳаромдан ҳазар қилмаган «тадбиркорлар» Озод Ботиров ва унинг ҳамтовоқлари Баҳром Зокиров ҳамда Ойбек Мўйдинов билан биргаликда 250–300 минг сўмдан эшакларни сотиб олиб, шу хонадоннинг ўзида сўйиб, нимталаб, кейин эса сотишни йўлга қўйишган.
Сўйилган жонивор гўштни Ойбек Мўйдиновнинг машинасида умумий овқатланиш корхоналарига килограммини 25–30 минг сўмдан тарқатиб юришган.
Арзон гўштнинг орқасидан мўмай даромад олишни мақсад қилган Тошлоқ туманидаги «Ягона» кафеси ошпазлари хўрандаларга эшак гўштидан кабоб ва бошқа турли таомларни тайёрлаб бериб, номига монанд, ҳудудда ягона бўлишган. Бундайлар орасида Фарғона шаҳрида истиқомат қилувчи Муроджон Турғуновнинг «Миллий таомлар» ошхонаси ҳам бор эди.
Шу ўринда бир нарсани таъкидлаб ўтиш жоиз: эшак гўшти кўриниши билан ҳам, таъм ва ҳиди билан ҳам мол ва қўй гўштидан фарқ қилади. Буни ошпазлар ҳам, ошхона ва кафе бизнеси билан шуғулланадиганлар ҳам жуда яхши билишади.
Афсуски, пул кўзини кўр қилган виждонсизлар эшак гўшти нафақат инсон саломатлиги учун хавфли эканлигини, балки Ислом динида ҳам ҳаром саналишини била туриб, шундай жирканч ишга қўл урганликларига нима дейсиз?
Санитария ва гигиена қоидаларига амал қилинмасдан сўйилган ҳайвон гўштларини ташиш, сақлаш ва истеъмолга чиқариш ҳолатларига зудлик билан чек қўйилди.
Шу ўринда ўйланасан, киши. Ошпазлар-ку, майли бундай ҳалол касбга ҳаромни аралаштириб, ўз виждонини ҳам сотиб юборибди, лекин қаллоблик билан инсонларни ҳаром эшак гўшти билан боқиб юрган сохта «тадбиркорлар»нинг кирдикорларини наҳотки қўни-қўшнилар, маҳалла фаоллари, ҳамқишлоқлари билмаган-эшитмаган бўлса?
Биз қачон бефарқлик ва лоқайдлик дея аталмиш бундай иллат ва қусурлардан қутиламиз? Ахир бизда эшак гўшти ҳаттоки итга ҳам берилмайди-ку? Ёшу қари буни жуда яхши билади. Жонивор ўлганида уни олиб бориб, чет жойга кўмиб келинади.
Афсуски, О.Ботиров, Б.Зокиров, О.Мўйдинов каби кимсалар ит уёқда турсин, ўз ҳамюртларига эшак гўштини едириб юборишгани уларнинг аслида ким эканликларини кўрсатди.
Тўғри, улар албатта қонун олдида жавоб беришади. Лекин ҳаром луқмани одамларга раво кўрганлари учун улар ўз иймон-эътиқоди, қолаверса Яратганнинг олдида қандай жавоб беришаркан? Қизиқ, бу кимсаларнинг ўзлари ва бола-чақалари шу гўштдан еб кўришганмикан? Еб кўрмаган бўлса-да, шу йўл билан топилган ҳаром пуллари билан оиласини боққани аниқ, — дея якунланади «Ўзбекистон 24» телеканали репортажи.
Тавсия этамиз
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Дунёдаги энг қиммат 100 та IT-бренд қиймати 3,2 трлн долларга етди
Жаҳон | 19:38
-
“Ўзметкомбинат” CDP халқаро баҳолаш тизимида икки поғона юқорилаб, “B” даражасига эришди
Ўзбекистон | 19:00
-
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57
-
Мексикада 42 тонна метамфетамин мусодара қилинди
Жаҳон | 18:43
Мавзуга оид

22:48 / 09.06.2025
“Эшак гўшти қўшилмаганми?” – заруратга айланаётган савол

10:21 / 08.06.2025
Орзудаги мундиал йўлланмаси ва қонун устуворлигида пасайиш — ҳафта дайжести

21:03 / 04.06.2025
“Килосини 20 минг сўмдан сотардим” – эшак гўшти сотиб келган йигит иқрори

00:08 / 04.06.2025