Жамият | 22:07 / 25.03.2018
29155
3 дақиқада ўқилади

Фоторепортаж: Андижонда худди Регистон монанд -  Жомъе меъморий мажмуасининг очилиш  тантанаси бўлди

Андижон шаҳрида 19 - аср охирларига тааллуқли  меъморий обидалар жамланмаси мавжуд. Булар Маҳмуд Алибой томонидан қурилган - Масжид, мадраса ва минора.       

24 - март куни олиб борилган қурилиш ва реконструкция натижасида янгича кўринишга кирган  тарихий мажмуанинг очилиш маросими зўр тантаналар билан ўтказилди.

 1885-йилда битказилган масжид шифтидаги ранго-ранг безаклар ҳали ҳам ўз гўзаллигини йўқотмаган. Узоқ йиллар кўздан нарида қолиб, ҳозир яна бўй кўрсатган 82 зинали  минора атрофга мағрур боқиб турибди. Мадраса йўлак ва хоналари бағрида минг йиллик синоатлар бор.

“Андижон Регистони” дея номланаётган Жомъе мажмуаси жуда чиройли ва ўзига тортадиган кўриниш ҳолига келган.

Унинг очилиш тадбири катта байрамдек нишонланди. Жамоатчилик вакиллари ва меҳмонлар оқшом тушиб, ранго-ранг чироқлар нур сочиб турган тарихий обида ҳовлисида мозий билан юзлашдилар.           

Ўлкашунослик музейи мажмуасининг очилиши андижонликлар учун чин маънода байрам шодиёнасига айланди. Кекса-ю ёшнинг дилларида қувонч, шодлик. Ўзбекистон Халқ артисти Шерали Жўраев бошчилигидаги ижодий жамоанинг концерт дастури даврага янада файз киритди.

                                

                

                                KUN.UZ  мухбири Элмурод Эрматов, Андижон                                                  

Мавзуга оид