Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзнефтмаҳсулот» бензин нархи ошиши ҳақидаги хабарларни инкор этди
«Ўзнефтмаҳсулот» жорий йилнинг 1 апрель санасидан бензин нархи қимматлашиши кутилаётгани ҳақидаги хабарларни рад этди.
«Ўзнефтмаҳсулот» АЖ матбуот хизматининг маълум қилишича, яқин келажакда ёнилғи маҳсулоти нархи ўзгармайди. Шунингдек, ёнилғи нархи ўзгариши назарда тутилаётгани ҳам йўқ.
«Демак, хавотирга ўрин йўқ, автобензин нархи ошмайди», дейилади ЎзА хабарида.
Сўнгги бор Ўзбекистонда 2017 йил 14 ноябрдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 913-сонли қарори билан 2017 йилнинг 15 ноябридан автобензин нархлари қуйидагича белгиланган:
1 литр Аи-80 маркадаги автобензин учун — 3800 сўм
1 литр Аи-91 автобензин учун — 4300 сўм
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 февралдаги 149-сонли қарорига биноан жорий йилнинг 1 март санасидан
1 литр Diezel ёнилғиси нархи – 4600 сўм,
1 литр ЭКО русумли Diezel ёнилғиси нархи– 4700 сўм этиб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган барча автомобилга ёқилғи қуйиш шохобчаларида ушбу нархларга амал қилинади.
Мавзуга оид
13:14 / 04.12.2025
АЁҚШда нефт маҳсулотлари сифати устидан назорат кучайтирилди
17:20 / 22.11.2025
Президент Тошкент ҳавосини яхшилаш чораларини тасдиқлади
16:18 / 15.10.2025
Феодосиядаги нефт базаси учинчи кундирки ёнмоқда. Бу ҳақда нималар маълум?
18:21 / 12.10.2025