Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ собиқ президенти Трампнинг «фалокатли» хатоси ҳақида гапирди
Фото: AP /John Bazemore
АҚШ собиқ президенти Жимми Картернинг маълум қилишича, Жон Болтон Қўшма Штатлар президенти Дональд Трампга миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчи этиб тайинланиши «мамлакат учун фалокатлидир». Бу ҳақда Картер USA Today телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.
«Эҳтимол, Трамп лавозимига киришганидан бери йўл қўйган энг ёмон хатоси Жон Болтоннинг тайинланишидир. У узоқ вақт давомида Шимолий Корея билан уруш тарафдори бўлиб келди ҳамда Ироққа қўшинларни киритиш бўйича қабул қилинган қарорда муҳим ўрин тутганди», - дея маълум қилган Картер.
Унинг сўзларига кўра, Болтон каби «жанжалкаш шахс» фақат Америка президенти сиёсатини қўллаб-қувватламоқда. Картернинг айтишича, бу «фалокатли».
Мавзуга оид
12:57 / 18.10.2025
Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтон судда айбини тан олмади
14:24 / 17.10.2025
Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Болтонга жиноий айблов қўйилди
22:41 / 22.08.2025
ФҚБ агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказди
23:05 / 10.01.2025