Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сенатнинг XIV ялпи мажлисидан бир кун аввал: қўмиталар мажлис ўтказмоқда

Фото: Сенат Ахборот хизмати
29 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлайди. Бу ҳақда Сенат Ахборот хизмати маълумотига таянган ҳолда Kun.uz мухбири хабар беради.
Бугун Сенат ялпи мажлиси олдидан кун тартибига қўйилган масалалар муҳокамасига оид қўмиталар мажлислари бўлиб ўтмоқда.
Дастлабки йиғилиш Олий Мажлис Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси томонидан ташкил этилди. Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг 2017 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи бўйича фикр алмашилди.
Шунингдек, мазкур қўмита томонидан ялпи мажлис кун тартибига киритилган «Ўзбекистон Республикаси, Қозоғистон Республикаси ва Туркманистон ўртасида уч давлатнинг Давлат чегаралари туташган нуқтаси ҳудуди тўғрисидаги шартномани (Самарқанд, 2017 йил 10 ноябрь) ратификация қилиш ҳақида», «Ўзбекистон Республикаси билан Афғонистон Ислом Республикаси ўртасида фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги шартномани (Тошкент, 2017 йил 5 декабрь) ратификация қилиш ҳақида», «Умумжаҳон почта иттифоқининг Уставига тўққизинчи қўшимча баённомани (Истамбул, 2016 йил 6 октябрь) ратификация қилиш тўғрисида», «Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Ислом ташкилоти Уставини (Боку, 2015 йил 26 ноябрь) ратификация қилиш тўғрисида», «Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Экстремизмга қарши курашиш Конвенциясини (Остона, 2017 йил 9 июнь) ратификация қилиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари юзасидан қўмита хулосаларини тасдиқлаш ҳақидаги масалалар кўриб чиқилди.
Бундан ташқари, мажлисда қўмита ва унинг аъзолари томонидан амалга оширилган ишлар, Сенат, Сенат кенгаши ва қўмита томонидан қабул қилинган қарорлар ижроси таҳлил этилди.
Тавсия этамиз
Аляскадаги музокаралар: Путин нима талаб қилади ва Трампга нима керак?
Жаҳон | 12:26 / 12.08.2025
Йил учрашуви: Аляскада нима бўлади?
Жаҳон | 20:43 / 11.08.2025
Озарбойжон Украинага 2 млн долларлик ёрдам ажратди
Жаҳон | 19:53 / 11.08.2025
«Пахтакор-79». Тўлаган Исоқов ва Дмитрий Аннинг хотиралари
Спорт | 15:53 / 11.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Аи-80 бензини нархи яна қимматлашди
Иқтисодиёт | 19:07
-
«Афросиёб» поездига нисбатан қўпорувчилик ҳаракати содир этган темирйўлчилар қамалди
Ўзбекистон | 19:06
-
Ўзбекистон ва Германия Афғонистон бўйича ҳамкорликни муҳокама қилди
Ўзбекистон | 19:03
-
Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!
Жамият | 19:00
Мавзуга оид

07:15 / 09.07.2024
Сенатнинг эллик тўртинчи ялпи мажлиси 10 июл куни чақирилади

13:42 / 24.08.2023
Сенат “Ер қаъри тўғрисида”ги қонунни рад қилди

12:51 / 24.08.2023
“Наманган шаҳрида аҳоли 1 миллионга яқинлашган, аммо 4 та туғуруқхона фаолият юритмоқда” – Сенат раиси

11:37 / 24.08.2023