Хитойдан Марказий Осиёга биринчи товар поезди йўлга чиқди
Хитойнинг марказий қисмидаги Хэнань провинцияси Синьсян шаҳар округида жойлашган Тапу станциясидан бугун маҳаллий вақт билан соат 11:00да Марказий Осиёнинг беш давлати томон биринчи товар поезди йўлга чиқди, деб хабар бермоқда Синьхуа.
Маълум бўлишича, Синьсяндан йўлга чиққан поезд Тайюань, Иньчуань, Чжунвэй, Увэй, Урумчи шаҳарларидан ўтиб, Алашанькоу назорат-ўтказиш пункти орқали Қозоғистон билан чегарани Дўстлик назорат-ўтказиш пунктидан кесиб ўтади ва кейинчалик Туркманистон, Қирғизистон, Тожикистон ҳамда Ўзбекистонга йўл олади.
Жадвалга кўра, поезд бир ҳафтада бир марта рейсни амалга оширади. Поездда 50та вагон бор, юк ташувларининг йиллик ҳажми 150 мингдан 200 минг тоннага қадарни ташкил этади.
Кутилишича, бу поезд аста-секин «тўла чиқиш, тўла қайтиш» дастурини амалга оширади. Бунда Марказий Осиё мамлакатларига механик ускуналар, резинадан маҳсулотлар, ўтга чидамли материаллар ва бошқа товарлар жўнатилади, ортга турли хомашё билан қайтилади.
Мавзуга оид
11:13 / 11.10.2024
Туркия “Марказий Осиё” атамасини “Туркистон”га ўзгартиради
18:23 / 08.10.2024
Ўзбекистоннинг Марказий Осиё мамлакатларига экспорти кескин қисқарди. Нега?
21:27 / 03.10.2024
“Толибон” Ваҳан коридорини очмоқчи. Бу қанчалик реал?
08:50 / 03.10.2024