Ўзбекистон | 11:46 / 30.03.2018
25658
2 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига ташрифини бошлади

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев 30 март куни Жиззах вилоятига ташриф буюрди. Президент матбуот хизмати хабар беришича, давлат раҳбари дастлаб Зарбдор туманидаги «Зарбдор текстил» масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишди. 

«Бу корхонани бунёд этиш бўйича президентимизнинг ўтган йили вилоятга ташрифи чоғида топшириқ берилган эди. Шавкат Мирзиёев яқинда Самарқанд вилоятида бўлганида ҳар бир туманда камида иккитадан текстил корхоналари қуриш зарурлигини таъкидлаган эди», дейилади хабарда. 

Янгидан қурилиб, фойдаланишга топширилаётган «Зарбдор текстил» ана шундай замонавий корхоналардан. Бу ерда жами 1 минг 60 дан ортиқ киши доимий иш билан таъминланади. Маҳсулотлар ички бозорни тўлдириб, экспортга ҳам йўналтирилади. 

«Менинг энг катта мақсадим одамларни иш билан, даромад билан таъминлаш. Энди бир килограмм ҳам пахтамизни четга сотмаймиз, юртимизда қайта ишлаймиз, қўшимча қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқарамиз», деди Шавкат Мирзиёев.

Шу ерда Жиззах вилоятида тўқимачилик, кимё, фармацевтика соҳаларини ривожлантириш, инвестицияларни жалб этишга доир лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.

UzA Qarshiyev Aziz
Тайёрлаган UzA Qarshiyev Aziz
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид