22:30 / 30.03.2018
20112

Жамоатчилик назоратини кимлар амалга ошириши мумкин?

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг XIV ялпи мажлисида сенаторлар «Жамоатчилик назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунини ёқлаб овоз берди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар беради.

Унга кўра, эндиликда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, фуқароларнинг ўз ўзини бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари жамоатчилик назоратини амалга оширувчи субъектлари этиб белгиланди.

Сенатда маъқулланган, 21та моддадан иборат қонунда ёзилишича, давлат органлари ва мансабдор шахслар жамоатчилик назоратининг объекти ҳисобланади.

Жамоатчилик назоратининг шакллари қуйидагилардан иборат бўлиши назарда тутилмоқда:

- давлат органларига мурожаатлар ва сўровлар;

- давлат органларининг очиқ ҳайъат мажлисларида иштирок этиш;

- жамоатчилик муҳокамаси;

- жамоатчилик эшитуви;

- жамоатчилик мониторинги;

- жамоатчилик экспертизаси;

- жамоатчилик фикрини ўрганиш;

- фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан давлат органлари мансабдор шахсларнинг ҳисоботлари ва ахборотини эшитиш.

Мазкур қонуннинг қабул қилиниши Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан қўшимча пул маблағлари ажратилишини талаб қилмайди.

Top