Ўзбекистон | 20:25 / 26.07.2018
7706
2 дақиқада ўқилади

“Жамоатчилик назорати” гуруҳлари Сурхондарё вилоятининг яна бир туманида иш бошлади

Ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг боришини ўрганиш, аҳоли турмуш тарзи билан яқиндан танишиш ва уларни қийнаётган муаммоларни аниқлаш мақсадида Сурхондарё вилоятининг Шўрчи, Олтинсой, Сариосиё ва Шеробод туманларида фаолият олиб борган “Жамоатчилик назорати” гуруҳлари бугун Қизириқ туманида иш бошлади.

Ишлаш принципингизни оддий одамларнинг талаб ва истаклари асосида ташкил этсангизгина, одамлар ҳаётидан, давлат ва жамиятдан рози бўлади. Олдимизга қўйган улуғвор мақсадларимизга халқнинг дард-у ташвишлари билан яшаш, унинг манфаатларини таъминлаш орқалигина эришишимиз мумкин, - деди вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Баҳодир Пўлатов “Жамоатчилик назорати” гуруҳлари аъзолари, секторлар раҳбарлари ҳамда вилоят, туман корхона ва ташкилотлари мутасаддилари иштирокида ўтказилган учрашувда.

Фото: Сурхондарё вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Шу тариқа, вилоятдаги жамоат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари вакилларидан иборат 4та “Жамоатчилик назорати” гуруҳи 10 кун давомида туманнинг 49 та маҳалласидаги ҳар бир хонадонга бирма-бир кириб, аҳолининг муаммолари, таклиф ва шикоятларини тинглашга, ижтимоий соҳа объектларида бўлиб, уларнинг ҳақиқий аҳволини ҳар томонлама ва чуқур ўрганишга киришдилар.

Фото: Сурхондарё вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Сектор раҳбарлари ҳамда тегишли идоралар ўрганиш жараёнида аҳоли томонидан кўтарилган масалалар, аниқланган муаммо ва камчиликларнинг тезкор ва самарали ечимини топиш чораларини кўриб боради. Бу эса одамларнинг эртанги кунга ишончини янада мустаҳкамлаб, ҳаётдан рози бўлиб яшашига хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий муаммолар бўйича Сурхондарё вилояти ҳокими Баҳодир Пўлатов билан тўғридан-тўғри алоқа ўрнатиш истагида бўлганлар учун телеграм алоқа:

ТЕЛЕГРАМ АЛОҚА:  Баҳодир Пўлатов (@surxondaryohokim)

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид