Жаҳон | 23:35 / 31.03.2018
24723
2 дақиқада ўқилади

Россиялик миллиардер Зиёвудин Магомедов ҳибсга олинди 

Фото: Антон Новодережкин / ТАСС / Scanpix / LETA

Москванинг Тверь суди фирибгарлик ва жиноий тўда ташкил этишда гумон қилинаётган миллиардер Зиёвудин Магомедовни ҳибсга олди. 

Судья Магомедовни етказилган зарар – 2,5 млрд рубль қийматдаги гаров пулига қўйиб юборишдан бош тортган.

Магомедов ўз номига билдирилаётган айбловларни қатъиян рад этишини айтган.

Аввалроқ ушбу ишнинг бошқа бир фигуранти – тадбиркор Артур Максидов ҳибсга олинган.

Россиянинг 100 нафар энг бой одамлари рўйхатига кирувчи, “Сумма” гуруҳи эгаси Зиёвудин Магомедов 30 март куни сўроқдан кейин ҳибсга олинган. 31 мартда судда у 2,5 млрд рубль ўмарган жиноий гуруҳни ташкил этишда гумон қилинаётгани маълум бўлган.

Тахмин қилинишича, ушбу жиноий иш эпизодларидан бири Калининградда “Арена Балтика” стадиони қурилишида амалга оширилган талон-тарожликлар билан боғланган. 

Магомедов ҳимояси тергов Магомедовга “Сумма” гуруҳи раҳбари бўлгани учунгина айблов қўяётганни айтган. Бу гуруҳга эса жиноий ишга аралашган компаниялар киради. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид