Light | 14:40 / 01.04.2018
20889
3 дақиқада ўқилади

Япония ҳукумати позицияси: Мактаблардаги тушлик - таълимнинг муҳим бир қисми (фотожамланма)

Японияда мактабдаги тушликлар бизнинг тасаввуримиздаги одатий тушликлардан анча фарқ қилади. 

Япон маданиятида овқат — таълимнинг энг муҳим қисми. Болаларга кичиклигиданоқ улар истеъмол қилаётган ҳар қандай таом нафақат танага, балки фикрлаш қобилиятига ва кайфиятга ҳам таъсир қилишини тушунтириб боришади. "Ҳукуматнинг позицияси шундайки, мактабдаги тушлик шунчаки ўқув жараёнидаги танаффус вақти эмас, таълимнинг муҳим бир қисми ҳисобланади", - деди ҳукуматнинг мактабдаги соғлиқни сақлаш бўлими вакили Масахиро Ожи. 

Агар ота-оналар фарзандининг тушлиги учун пул тўлай олмаса (2,5 доллар атрофида), болаларга бепул ёки қисқартирилган тушлик дастурлари таклиф этилади.

Фото: independent.co.uk

Японияда тушлик вақти жуда қадрланади. Ҳеч кимни шоширишмайди, болалар хотиржам овқатланишади.

Фото: independent.co.uk

Мактаб ўқувчилари тайёр тушликларни бир-бирларига узатишади - шу тариқа уларда мустақиллик тарбияланади. Аксарият мактабларда ҳатто фаррошлар ҳам йўқ, болалар ўзлари ҳамма жойни тозалашади. 

Фото: independent.co.uk

Гуруч — японлар озиқланувчи асосий маҳсулот.

Фото: independent.co.uk

Тушлик одатда асосий таом, гуруч ва шўрвадан иборат бўлади. Суратда мисо-шўрва, балиқ, сут, гуруч ва қовурилган гўшт билан сабзавотлар.

Фото: independent.co.uk

Яна бир вариант — гўшт ва гуручли тофу, салат, олма ва сут пакети.

Фото: independent.co.uk

Акита префектурасидаги Jinego бошланғич мактабида одатий тушлик товуқ гўшти, гуруч, вакамели мисо-шўрва, сабзавотли салат, сут ва мандариндан ташкил топади.

Фото: independent.co.uk

Гуручли карри, сут ва мевали салат. Кўп мактабларда тушликка ҳафтасига бир марта Корея ва Италия ошхоналари таомлари берилади.

Фото: independent.co.uk

Яшима мактабида — гуруч, гўшт ва тухум, лимонли йогурт, тофу ва денгиз ўсимликлари қўшилган шўрва, сут.

Фото: independent.co.uk

Натижада японлар нафақат соғлом тана ва ошқозонга эга бўлишади, балки ўзлари истеъмол қилаётган ҳар бир нарсага масъулият билан ёндашишга ўрганишади. Японияда ўртача ҳаёт давомийлиги дунёдаги энг юқори кўрсаткичларга эга, аҳолининг семизлик даражаси эса ўртачадан паст. 

Фото: independent.co.uk

Яхши тушликдан кейин эса яхши уйқу келади.

Фото: independent.co.uk

 

Мавзуга оид