Жаҳон | 21:07 / 20.09.2024
10099
2 дақиқада ўқилади

Осиёда НАТОнинг ўхшаши ташкил этилиши мумкин

Австралия, Ҳиндистон, Япония ва АҚШ норасмий Quad (тўртлик) гуруҳи ҳарбий алянс ташкил қилиши мумкин.

Фото: The Times

Украинанинг Россияга қарши курашда ёлғиз қолишининг даҳшатли тажрибаси Қўшма Штатларнинг Осиёдаги иттифоқчиларини қўрқитди. Энди Япония минтақада НАТО ўхшашини ташкил қилмоқчи, деб ёзди The Times.

Шу ҳафтада Австралия, Ҳиндистон, Япония ва АҚШ норасмий Quad (тўртлик) гуруҳи раҳбарларининг учрашуви режалаштирилган. Гарчи биринчи навбатда иқлим бўйича ҳамкорликни очиқ эълон қилсалар ҳам, улар учун ҳақиқий оғриқли нуқта хавфсизлик масаласидир. Қисқача айтиладиган бўлса – Хитой таҳдиди.

Хитой ҳукумати аллақачон Quad ҳамкорлигини «АҚШ Совуқ уруши менталитетини акс эттирувчи Хитойга қарши фронт чизиғи, мини-НАТО» сифатида қоралаган. Яқин вақтгача бу айбловлар очиқдан-очиқ масхара қилинган эди, аммо ҳозир ҳақиқий «Осиёча НАТО» яратиш ғояси тобора реал кўринмоқда.

Бундай ташкилотни яратиш зарурати ҳақида Япония собиқ мудофаа вазири Шигеру Ишиба маълум қилган эди.

«Қўшма Штатларнинг Украинани ҳимоя қилишга келмаслиги ҳақиқатан қўрқинчли, чунки Украина НАТО аъзоси эмас. Шарқий Осиёда бизда коллектив хавфсизлик тизими йўқлиги ҳам ўта муаммоли. Мен уни ташкил этиш учун қўлимдан келган ҳамма нарсани қиламан», деди у.

The Times таъкидлаганидек, ҳатто энг қулай сценарийда ҳам Осиёча НАТО тез пайдо бўлмайди.

Мавзуга оид