Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШга кириш визалари сони 13 фоизга камайиб кетгани маълум қилинди
Фото: AP Photo/Damian Dovarganes
АҚШ ҳукумати томонидан ҳар ой хорижликларга берилувчи кириш визалари миқдори жорий йилда 13 фоизга қисқариб кетди. Бундан АҚШ давлат департаментининг янги расмий виза статистикаси дарак бермоқда.
Бу маълумотларга кўра, 2017 йил мартидан 2018 йил февралигача ҳар ой бутун дунё бўйлаб турли тоифадаги 754 минг 479 та АҚШ кириш визалари тақдим қилинган. 2016 молия йилида бу кўрсаткич 865 минг 124 тани ташкил қилган. 2017 молия йилида АҚШ ҳукумати жами 9,682 млнта кириш визаси берган. 2016 молия йилида бу кўрсаткич 10,381 млнтани ташкил қилган.
Politico нашри АҚШнинг кириш визалари миқдори камайганига изоҳ бериб, бу ҳолатни АҚШ президенти Дональд Трамп президентлиги вақтида иммиграция сиёсатини қатъийлаштириш тенденцияси билан боғлаган.
Умуман олганда, АҚШга кириш визалари энг кўп миқдорда собиқ президент Барак Обама вақтида 2015 йилда берилган. Ўшанда хорижликларга 10,9 млнта кириш визаси тақдим қилинган.
2017 молия йилида аҳолисининг аксарият қисми мусулмонлардан иборат бўлган деярли 50 та давлатда АҚШ кириш визаларини бериш 19 фоизга камайиб кетган. Бу давлатлар қаторида АҚШнинг Яқин Шарқдаги муҳим иттифоқдошларидан бири бўлган Саудия Арабистони ҳам бор.
Мавзуга оид
20:24 / 12.01.2026
Эрон ҳукумати намойишларни тўлиқ назоратга олганини маълум қилди
15:21 / 12.01.2026
15 мингдан ортиқ ўзбекистонлик АҚШга борди — сафарлар мақсади бўйича тақсимот
13:30 / 12.01.2026
Швеция бош вазири АҚШнинг Гренландияни эгаллаб олиш таҳдидларини танқид қилди
09:18 / 12.01.2026