Спорт | 15:52 / 03.04.2018
7613
2 дақиқада ўқилади

Имкониятлари чекланган болалар учун спорт байрами ўтказилди

3 апрель куни Тошкент шаҳридаги имкониятлари чекланган болалар учун  ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари ва коллеж тарбияланувчилари ўртасида “Наврўз” байрамига бағишланган стол тенниси, шашка ва мини-футбол мусобақаларини ўтказди. Миллий Паралимпия Ассоциацияси вакиллари KUN.UZ'га шу ҳақида хабар беришди. 

Унга кўра, мазкур байрам мусобақалари Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси, Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 мартдаги “Ўзбекистон спортчиларини 2020 йил Токио шаҳри (Япония)да бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ва XVI Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўриши тўғрисида”ги ПҚ-2821-сонли қарорларида ва 2017 йил 1 августдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ф-5006-сонли фармойишларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, Республикада имкониятлари чекланган инсонларни спортга жалб қилиш, айниқса ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, спорт ва жисмоний тарбия орқали имкониятлари чекланган болаларни жамиятга интеграциялаш ва ҳаётга бўлган қизиқишини янада орттириш мақсадида ташкил этилган. 

Фото: Миллий Паралимпия Ассоциацияси
Фото: Миллий Паралимпия Ассоциацияси
Фото: Миллий Паралимпия Ассоциацияси
Фото: Миллий Паралимпия Ассоциацияси
Фото: Миллий Паралимпия Ассоциацияси
Фото: Миллий Паралимпия Ассоциацияси
Фото: Миллий Паралимпия Ассоциацияси

Мусобақаларда 80 дан ортиқ бола иштирок этди. Барча мусобақа иштирокчиларига Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси ва Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Иштирокчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида мусобақада эл суйган санъаткорлар ўзларининг чиқишлари ва тилаклари билан болаларни хушнуд қилишди.

Мавзуга оид