Спорт | 14:36 / 03.04.2018
12047
2 дақиқада ўқилади

Сервер Жепаров Хави билан бир жамоада тўп суриши мумкин

Фото: AFP/Mohamma Hassanzadeh

Эроннинг «Истиқлол» клуби ҳужумкор яримҳимоячиси Сервер Жепаров фаолиятини Қатар чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Futbol 24 хабар тарқатди.

Манба берган хабарга кўра, «Истиқлол»да ўзини кўрсатган 35 ёшли Ўзбекистон терма жамоаси собиқ сардори бир қатор клубларнинг эътиборига тушган. Жумладан Қатарнинг энг машҳур жамоаларидан бири унга ҳозир Эронда оладиган маошидан анча кўп маош ваъда қилмоқда. Баъзи манбаларда ёзишича, Жепаровга харидор бўлаётган клуб «Ас-Садд» ёки «Ар-Райян» клублари бўлиши мумкин. Жепаров молиявий жиҳатдан анча катта таклифни ёзда кўриб чиқишини айтган. Агар Сервер «Ас-Садд»га ўтадиган бўлса, Хави билан бирга тўп суриши мумкин бўлади.

Бошқа маълумотларга кўра, Жепаровга шунингдек Эроннинг ўзидан ҳам харидор бор. Биринчи навбатда Исфаҳоннинг «Сипоҳон» жамоаси Жепаровни қўлга киритиш учун жиддий бел боғлаган. Ҳозирча бу борада Жепаров бир қарорга келгани йўқ.

Мавзуга оид

Эълонлар