12:32 / 04.04.2018
11095

18 апрель уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари куни этиб белгиланди 

Фото: Zakon.kz

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари кунини белгилаш тўғрисидаги қонунни имзолади.

Қонун Қонунчилик палатаси томонидан 2018 йил 6 мартда қабул қилинган, Сенат томонидан 2018 йил 29 мартда маъқулланган.

Қонунга кўра, 18 апрель Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари куни этиб белгиланди.

Top