Жаҳон | 07:28 / 04.04.2018
9019
2 дақиқада ўқилади

Хитой АҚШ маҳсулотларига бож тўловлари киритганини маълум қилди 

Фото: AP Photo / Andy Wong, File

Хитой Жаҳон савдо ташкилотини (ЖСТ) мамлакат АҚШдан импорт қилинувчи маҳсулотларга америкалик эскпортчиларга 611,5 млн долларлик умумий зарар билан Вашингтон томонидан пўлат ва алюминийга киритилган бож тўловларига қарши чоралар сифатида бож тўловлари киритганидан хабардор қилди.  

“Биз АҚШ томонидан кўрилган чоралар 1994 йилги савдо қонуни бандлари ва кафолатлар ҳақидаги келишувларга зид, деб ҳисоблаймиз”, деб айтилган баёнотда. 

АҚШ ўз ҳаракатларини миллий хавфсизлик билан асослаб, мартда пўлат импортига 25 фоиз ва алюминий импортига 10 фоиз бож тўлови киритди. Бироқ Оқ уй Аргентина, Австралия, Бразилия, Канада, Мексика, Жанубий Корея ва Европа давлатларига бож тўлови амал қилишини 1 майгача тўхтатди.

Хитой бунга жавобан АҚШдан импорт қилинувчи 128 номдаги маҳсулотга бож киритди. 120 та номдаги маҳсулотга бож 15 фоизни, 8 номдаги маҳсулотга эса 25 фоизни ташкил қилади. Бу маҳсулотлар умумий қиймати 2,75 млрд долларни ташкил қилиб, божлар кўтарилишидан АҚШ компаниялари 611 млн доллар зарар кўради.    

Бундан ташқари, АҚШ президенти Дональд Трамп 23 март куни “Хитойнинг иқтисодий тажовузига қарши кураш тўғрисида”ги меморандумни имзолади. Бу ҳужжат Хитойдан келтирилувчи маҳсулотга чекловлар киритишга имкон беради. Трампнинг айтишича, бундан Хитой 60 млрд доллар йўқотиши мумкин.  

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид