«Мен Америка молиявий кўмагини, яъни ўртамиздаги ҳарбий ҳамкорликнинг молиявий таркибий қисмини нолга туширишни истайман», деди Нетаняҳу CBS NEWS телеканалининг «60 Minutes» дастурига берган интервюсида.
Нетаняҳунинг айтишича, Исроил АҚШдан йилига қарийб 3,8 миллиард доллар миқдорида ҳарбий ёрдам олади. АҚШ 2018 йилдан 2028 йилгача бўлган даврда – Исроилга жами 38 миллиард доллар ҳарбий ёрдам кўрсатишга рози бўлган.
Israeli Prime Minister Benjamin Netanyahu tells 60 Minutes he wants Israel to eventually stop relying on U.S. military aid: “It's time that we weaned ourselves from the remaining military support.” https://t.co/mEN4CWeXMW pic.twitter.com/LIwJKrfMOQ
— 60 Minutes (@60Minutes) May 10, 2026
Бироқ «ҳозир АҚШ–Исроил молиявий муносабатларини қайта кўриб чиқиш учун «мутлақо» тўғри вақт», дейди Нетаняҳу. «Мен кейинги Конгрессни кутишни истамайман. Мен ҳозироқ бошламоқчиман».
Исроил узоқ вақтдан бери АҚШ Конгрессида ҳарбий ёрдам бўйича ҳар икки партия Республикачилар томонидан ҳам, Демократлар томонидан ҳам якдил қўлловга эга эди. Бироқ 2023 йил Ғазода бошланган геноцид урушидан кейин АҚШ қонун чиқарувчилари ва жамоатчилик томонидан Исроилни қўллаб-қувватлаш даражаси заифлашган.
Жорий йил март ойида ўтказилган Pew тадқиқотига кўра, АҚШдаги вояга етган аҳолининг 60 фоизи Исроил ҳақида салбий фикрда. 59 фоизи эса Нетаняҳунинг халқаро ишлар бўйича тўғри қарор қабул қилишига жуда кам ишонади ёки умуман ишонмайди. Иккала кўрсаткич ҳам бир йил олдингига нисбатан етти фоизга ошган.
Нетаняҳунинг айтишича, АҚШда Исроилни қўллаб-қувватлашнинг ёмонлашиши «ижтимоий тармоқларнинг геометрик ўсиши билан деярли 100 фоиз боғлиқдир».









