Фан-техника | 14:21 / 06.04.2018
7969
2 дақиқада ўқилади

Virgin Galactic янги космоплани ракета тортишида биринчи муваффақиятли парвозни амалга оширди

Virgin Galactic компанияси VSS Unity янги суборбитал космопланининг биринчи муваффақиятли парвозини амалга оширди. 2014 йилда бошқа бир қурилма билан даҳшатли фожиа юз берганди. Янги космоплан товушдан ҳам юқори тезликка чиққан, шундан сўнг Мохавадаги Авиация-космик портга муваффақиятли қўнди.

Фото: Virgin Galactic

Ташувчи космопланни саҳро узра 14 173 метрлик баландликка олиб чиқди, сўнг қурилма ажралди ва ўзининг реактив двигателини ишга туширди. VSS Unity двигателининг ишга тушиш давомийлиги атиги 30 сонияни ташкил этган. Бу вақт давомида икки пилот томонидан бошқарилган космоплан соатига 2231 километр тезликка етди.

Фото: Virgin Galactic

«Unity реактив двигатели тўхтаганидан сўнг баландликка чиқиш давом этди, ҳамда 25 685 метрлик натижани кўрсатди, кейин у аста-секин туша бошлади», - дея изоҳ берган Virgin Galactic компанияси бош ижрочи директори Жордж Уайтсайдс.

Unity хавфсиз қўнишни амалга оширганидан сўнг, унинг кетидан Eve самолёт-ташувчиси ҳам келди. Unity’нинг реактив тиркамадаги парвози SpaceShipTwo синфи тарихидаги бешинчи ва 2014 йилнинг 31 октябрь куни Spaceship Enterprise қулаганидан сўнг биринчисига айланди. 

Мавзуга оид