Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Virgin Galactic биринчи марта сайёҳларни фазога учиради
Чипта сотиб олганлар 80 км баландликка кўтарилишади.
Virgin Galactic компаниясининг Galactic 01 миссияси биринчи сайёҳларни 2023 йил июнь ойи охирида фазога учиради. Бу ҳақда компания раҳбари, миллиардер Ричард Брэнсон хабар берди.
Май ойида экипаж билан дастлабки тест парвозлари амалга оширилиши кутилмоқда.
Биринчи рейсга чипта сотиб олганларнинг исми ҳозирча ошкор этилмади. Бундай парвознинг нархи 450 минг долларга (≈5,1 млрд сўм) тенг.
Virgin Galactic компанияси VSS Unity ракетопланида Ер орбитасига биринчи парвозни 2021 йил ёзида амалга оширган эди. Кейин Брэнсоннинг ўзи таклифнома олган уч нафар сайёҳ билан самога парвоз қилди. Кейинги рейслар учун чипталар фақат 2022 йилнинг февраль ойидан сотила бошланди.
Бундай парвоз доирасида VSS Unity ракетоплани White Knight Two ташувчи самолёти ёрдамида атмосферага тахминан 15 км баландликка кўтарилади. Кейин у ажралиб чиқади ва ўз двигателини ишга тушириб, 3 Мах тезликка эришади ва 80 км баландликка кўтарилади. Парвоз пайтида йўловчилар вазнсизликни ҳис қилиши ва деразалар орқали Ер юзасини кўриши мумкин.
Мавзуга оид
01:39 / 17.05.2025
Virgin Galactic космосга парвозлар нархини оширади
08:47 / 11.08.2023
Virgin Galactic дастлабки сайёҳларни космос чеккасига олиб чиқди
08:36 / 30.06.2023
Virgin Galactic космолети биринчи тижорат парвозини амалга оширди
14:53 / 16.06.2023