АҚШ Россияга қарши янги санкцияларни нега жорий этгани айтилди
АҚШда янги санкцияларни Россия учун «сигнал» деб аташди. Бу ҳақда РИА «Новости» Қўшма Штатлар Давлат департаментига асосан хабар бермоқда.
«Россиянинг АҚШ ва бизнинг иттифоқчиларимиз ҳамда шерикларимизга қарши ҳаракатлари доимий қўллаб-қувватланувчи тажовузкорликнинг бир қисми бўлиб, у яқинда рўй берган ҳодисалардан ташқарига чиқди ва АҚШнинг ҳозирги маъмурияти учун 2017 йилнинг январидан аввал юз берди. Россия ҳукумати тушуниши керак бўлган сигнал шундай: унинг душманлик кайфиятидаги хатти-ҳаракати жиддий оқибатларга олиб келади», - дея маълум қилди манба.
Унинг қўшимча қилишича, Россияга қарши санкцияларга қарамай, Вашингтон Москва билан мулоқот тарафдори саналади. Манбанинг сўзларига кўра, санкцияларга учраган россияликлар АҚШ ҳудудига кира олмайди.
«Президентнинг 13661 ва 13662-сонли ижро фармонларига мувофиқ, санкциялар рўйхатига киритилган жисмоний шахслар виза чекловларига тушади, бу фармонларнинг 2-параграфи рўйхатдан жой олган жисмоний шахсларга киришни тақиқлайди», - дея айтиб ўтди манба.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ россиялик генерал Россия ва АҚШ ўртасидаги эҳтимолий уруш оқибатлари ҳақида айтганди.
Мавзуга оид
22:34 / 24.12.2024
Россия–Украина уруши тугайдими? Путин нимани хоҳлайди?
21:05 / 24.12.2024
Ироқ АҚШ қўшинларини ўз ҳудудида қолдиришга тайёр — ОАВ
20:16 / 24.12.2024
WP: Байден Путинга «хайрлашув зарбаси» — Россия энергетикасига қарши санкциялар тайёрламоқда
20:13 / 24.12.2024