09:09 / 08.04.2018
14120

Мисрлик мухлис терма жамоасини қўллаб-қувватлаш учун велосипедда Россияга йўл олди (фото)

Миср терма жамоаси мухлиси Муҳаммад Нофаль 28 йил деганда илк бор мундиалга чиққан мамлакатини қўллаб-қувватлаш мақсадида Россияга йўл олди. Фақат у бошқалардан фарқли равишда Қоҳирадан Москвага қараб велосипедда йўлга тушди.

— Бу ғоя Миср терма жамоаси 28 йил деганда илк бор жаҳон чемпионатига чиққанидан сўнг келди. Бу янги тажриба орттиришга туртки бўлади, — деб Нофалнинг сўзларини келтирмоқда РИА "Новости".

Фото: AP
Фото: AP

Мисрликнинг баҳолашича, Москвагача 65 кун кетади. Нофаль саёҳати давомида бўладиган мамлакатлар учун аллақачон визалар олиб қўйган. Шунингдек, унда Россияда ўтадиган жаҳон чемпионати мухлисларига бериладиган махсус паспорт ҳам бор. Мисрлик саёҳатчи йигитнинг таъкидлашича, у йўлда унча кўп харажат қилмайди, чунки кўп давлатлар уни “меҳмон қилишади”.

Фото: AP

Маълумот ўрнида Миср терма жамоаси гуруҳ босқичида мезбонлар билан баҳс олиб боришларига тўғри келади. Улар ўртасидаги учрашув 19 июнь куни Санкт-Петербургда бўлиб ўтади.

Top