Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маҳалладаги ёшлар етакчисига футбол билан боғлиқ қўшимча вазифалар юклатилди
Энди у маҳалла ёшларини оммавий ва профессионал футболга қизиқтириш, шунингдек, бу борада турли тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш билан ҳам шуғулланади.
«Маҳаллаларда футбол инфратузилмасини ривожлантириш ва тармоғини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, маҳалладаги ёшлар етакчисига қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилади:
- маҳалла ёшларини оммавий ва профессионал футболга қизиқтириш, шунингдек, бу борада турли тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш;
- маҳаллаларда мавжуд бўлган футбол бўйича спорт иншоотлари ҳамда бошқа спорт майдончаларидан тизимли ва самарали фойдаланилишини ташкил этиш;
- маҳаллада футбол бўйича эркаклар ва аёлларнинг турли ёш тоифалари кесимидаги «маҳалла терма жамоа»ларини шакллантириш ҳамда уларни тайёрлашни ташкил этиш;
- маҳалла ёшларининг футбол билан шуғулланиши учун етарли шарт-шароитлар яратилганлигини таҳлил қилиб бориш ҳамда футболни ривожлантириш бўйича спорт-таълим ташкилотлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан ҳамкорликни тизимли йўлга қўйиш;
- маҳаллалардаги ёш иқтидорли футболчиларни аниқлаш ҳамда уларни профессионал футбол таълим муассасаларига йўналтириб бориш;
- маҳаллаларда футбол инфратузилмасини ривожлантириш, спорт инвентарлари билан таъминлаш ва маҳалла терма жамоаларига қўшимча шарт-шароитларни яратиш бўйича маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига таклифлар киритиш.
Мавзуга оид
19:00 / 29.06.2026
Энцо Мареска "Манчестер Сити"га бош мураббий этиб тайинланди
17:53 / 23.06.2026
Президент “Навбаҳор” футбол клубининг академиясида бўлди
08:42 / 23.06.2026
Маҳаллалар учун янги даромад манбалари жорий этилади
20:35 / 16.06.2026