11:29 / 09.04.2018
11130
Реклама

LG Electronics'нинг 2018 йилги илғор премиум маҳсулотлари тақдимоти: Янги OLED ва SUPER UHD телевизорлари, аудиотизимлар ва IT-маҳсулотларнинг янги моделлари

LG Electronics (LG) компанияси Hyatt RegencyMoscow Petrovsky Park премиум тоифали бизнес-меҳмонхонасида 2018 йилда ишлаб чиқарилган қатор янги техника моделларини намойиш этди. Сунъий интеллект функциялари киритилган ноёб OLED, SUPER UHD телевизорлар шулар жумласидандир. Аудиомаҳсулотлар қатори ўта кучли X-Boom тизимлари, янгиланган саундбарлар, портатив акустикаси билан таъминланган. Бундан ташқари, 27" FULL HD монитор ва QHD монитор 31.5" намойиш этилган. LG SIGNATURE ультрапремиум маҳсулотлари W8 моделидаги OLED-телевизор орқали тақдим этилган. Тақдимот маросимида LG ва Россиянинг футбол бўйича 2017 йилги чемпиони Денис Глушковдан энг контраст футбол тўпи ҳақидаги янги ролик премьераси бўлиб ўтди. Видео OLED-телевизорларнинг футбол ўйинига тўлиқ "шўнғиш" эффектини берувчи илғор технологияларини намойиш қилади. Оригинал ролик LG'нинг расмий YouTube канали ва ижтимоий тармоқларига жойланган. Дастлаб энг йирик халқаро кўргазмаларда намойиш этилган LG'нинг илғор ақлли роботлари энди Россияда ҳам намойиш этилди. Робот газонларни ишончли ва энг асосийси, хавфсиз тартибга келтиради, исталган вақтда унинг қаерда экани ва йўлдаги барча тўсиқларга доир маълумотларни билиш имкони мавжуд. Фаррош-робот LG HOM-BOT чангютгичининг кучли тозаловчи хусусиятлари, автоном навигация ва объектлар билан тўқнашувларни четлаб ўтиш функциясидан фойдаланади. У тез-тез тозалаш ишларини талаб қилувчи ҳудудларни ўзи белгилайди ва базада уларнинг жойлашув жойи ҳамда уларга етишнинг энг самарали йўналишларини сақлаб қолади. LG конференцияси шоу-руми модалар оламининг интерьерлар бўйича машҳур дизайнери ва Manhattan Design School дизайн мактаби асосчиси Алёна Санаева билан ҳаммуаллифликда яратилган.

Фото: LG

LG'нинг OLED ва ULTRA HD телевизорлари: Интеллектуал технологиялар ва энг замонавий процессорлар уйғунлашуви

2018 йилги LG телевизорлари моделлари электроника оламининг замонавий тенденцияларига мувофиқ ишлаб чиқилган. LG катта OLED-дисплейлар ишлаб чиқариш соҳасида пионер ҳисобланади, у 2018 йилда сунъий интеллект элементлари бўлган ва W8, E8, C8, B8 серияларини ўз ичига олувчи тўққиз янги OLED-телевизорини ишлаб чиқариб, шу йўналишда ривожланишда давом этмоқда. Уларнинг ҳар бири ўзига хос дизайни билан ажралиб туради - "Девордаги тавсирлар" (77/65W8 моделлари), "Шишадаги тасвирлар" (65/55E8 моделлари), "CinemaScreen" (77/65/55C8  ва 65/55B8 моделлари) ва ҳ.к. Экранлар диагоналлари - 55 дюймдан 77 дюймгача. SUPER UHD-телевизорларнинг сунъий интеллект функцияларига эга ўн модели эса (SK95, SK85 ва SK81 моделлари) 49-75 дюйм атрофидаги диагоналларда намойиш этилган. OLED технологияси – бу 8 миллиондан зиёд ёруғлик таратувчи пикселлар бўлиб, уларнинг ҳар бири ўз ёрқинлигини ўзи бошқара олади ва LG OLED TV телевизорлари учун мукаммал қора рангни ифодалайди. Бу технология рангларнинг тўлиқ палитрасини очиб беради ва яширин деталларгача намоён қилади, шу тариқа тасвирларни ёрқин рангларда кўриш имконини беради.

Фото: LG

W8, E8, C8 сериясидаги телевизорларга α9 (Alpha) интеллектуал процессори киритилган. У LG'нинг  OLED телевизорларида фойдаланиш учун оптималлаштирилган ва 50 фоизгача яхшиланган хусусиятлари билан ажралиб туради. Процессор шовқинни пасайтиришнинг 4 босқичини бажаради, бу телевизорларда қўлланувчи анъанавий тизимлардагига нисбатан икки бараварга кўпроқдир. Объектив таҳлил ҳисобига асосий элементлар аниқлигини сезиларли даражада яхшилашга муваффақ бўлинди. Процессор бутун саҳнани таҳлил қилади, асосий элементлар ва уларнинг чегараларини фондан ажратади, кейин кадрдаги турли объектлар алоҳида қайта ишланади. Шу боис экрандаги тасвир табиий кўринади.

2018 йилги LG OLED-телевизорлари ҳар қандай контентни максимал сифатда тақдим этади ва томошадан ажойиб таассуротлар қолдиради.

LG'нинг сунъий интеллект функциялари билан таъминланган 2018 йилги SUPER UHD-телевизорлар линейкаси B8 OLED-телевизорларда қўлланувчи кучли α (Alpha) 7 процессори асосида ишланган. NanoCell технологияси ва FALD (FullArrayLightdimming) нурлари шарофати билан бу телевизорлар юқори тасвир сифатини тақдим эта олади. Янги SUPER UHD-телевизорлари шунингдек DolbyAtmos технологиясини қўллаб-қувватлайди ва тўлиқ аудиовизуал қамров муҳитини яратади.

Сунъий интеллект асосидаги функциялар томошабинга янги телевизорларни овозли буйруқлар ва табиий тилни қайта ишлаш тизимидан фойдаланиб, максимал қулай бошқариш имконини беради.

Фото: LG

LG'нинг  OLED ва SUPER UHD телевизорларида Technicolor'нинг Advanced HDR формати шарофати билан тасвирнинг ҳақиқий кинематографик даражасини акс эттирувчи Cinema HDR функцияси қўлланган. Бу компаниянинг барча HDR стандартларни (DolbyVision'дан HDR10 ва HLG'гача) қўллаб-қувватлаш анъанасининг мантиқий давомига айланди. HDR форматидаги тасвир LG'нинг шахсий алгоритми – EnhancedDynamicTone'дан фойдаланувчи кадрларни динамик қайта ишлаш жараёнидан ўтади.

2018 йилда LG смарт-телевизорлари ўз эгаларига HDR форматидаги янада кўпроқ 4K контентни таклиф этади. Онлайн-кинотеатрлар - юқори сифатли контентни кўришнинг энг оддий усули, иловаларда 150 дан ортиқ HDR-фильмларни, шунингдек DolbyAtmos товушли картиналарни топиш мумкин.

Фото: LG

Энди LG ПЛЮС КАНАЛЛАР онлайн-телевидение эксклюзив сервиси билан антеннани созлаш ёки қўшимча жиҳозлашга ҳожат йўқ. 200 дан зиёд федерал, минтақавий ва мавзуий каналларга кириш учун ақлли телевизорни интернетга улаш ва LG ПЛЮС КАНАЛЛАР иловасини ишга туширишнинг ўзи етарли. Илова телевизорни ёқиш давомида томоша қилинаётган каналда автоматик равишда ишга тушади. LG ПЛЮС КАНАЛЛАР - MEGOGO онлайн-сервис платформасида ишлайди, айни дамда Россия ҳамда Украина фуқаролари унга кириш имконига эга.

Янги аудиотизимлар: Кучли товуш қулай ижрода

LG X-Boom СК99 (5000 Вт) кучли акустик тизими сифатли товуш билан таъминлайди, диско-чироқлар эса зиёфат муҳитига тўлиқ "шўнғиш" учун ёруғлик проекциясини яратади. LG X-Boom OK99 аудиотизими шарофати билан истаган жойингизда зиёфат уюштиришингиз мумкин - қулай тутқич ва ғилдираклар билан таъминланган севимли қурилмангизни ўзингиз билан олиб юриш қийинчилик туғдирмайди. Ҳар бир аудиотизим DJ-эффектлар туфайли ўз мусиқангизни яратиш ва уни Bluetooth орқали смартфонга етказиш имконини беради. Шунингдек аудиотизимлар ТВдан Bluetooth ёки оптик кабелга симсиз улаш орқали осонликча синхронизация қилинади (моделига қараб).

Фото: LG

LG'дан саундбарлар: Эволюцион дизайнда премиум даражали товуш

LG 2018 йилдан Англиянинг Meridian компанияси билан ҳамкорлик қилмоқда ва уларнинг ишланмаларини ўз маҳсулотларида қўлламоқда. Янги кенгайтирилган LG саундбарлари линейкаси DolbyAtmos® SK10Y (Meridian), SK9Y SK8 технологиясини қўллаб-қувватлайди. Бу технология  товуш объектларини уч ўлчамли маконда аниқ жойлаш ва кўчириш имконини беради. SK6F саунбари DTS Virtual орқали кенг қамровли товушнинг янги форматини яратади: X – 2.1-каналли товуш мусиқага буткул "шўнғиш" имконини беради. Янги саундбарлар линейкаси дизайни телевизорлар билан ҳар қандай бурчакдан уйғунлашади. Шундай қилиб, SK10Y саундбари универсал ўлчамлари туфайли катта диагоналли телевизорларда мукаммал кўринади (55” ва 65”).

LG'дан портатив акустика: Мобил габаритларда премиум товуш

Meridian – юқори аниқликдаги аудио оламида пионер, компания кўп йиллик тарихи давомида стереотипларни бузиб ва афсонавий маҳсулотлар ишлаб чиқиб, товуш олами чегараларини кенгайтирмоқда. Meridian билан ҳамкорлик LG портатив акустикасини янги товуш даражасига олиб чиқади. Икки юқори частотали динамик кенг товуш майдони ва юқори аниқликдаги товушни яратади ҳамда шу тариқа чиройли товушлар жарангидан завқ олиш имконини беради.

Фото: LG

Шунингдек 22 соатгача чўзилган автоном фаолият вақти ҳам фойдаланувчиларни қувонтиради (РК7 модели), бу ҳамма ерда севимли мусиқангиздан бахра олишга имкон беради, ритмик нурли ёрқин ёритгичлар эса зиёфат муҳитини яратади. Бундан ташқари, энди сувдан ҳимоялаш тизими туфайли қурилмаларга сув тушишидан хавотир олмасангиз ҳам бўлади.

LG'нинг янги мониторлари ва проекторлари: Сифатли тасвир ва инновацион технологиялар

LG Electronics'нинг IT-қарорлари энг талабчан геймерлар учун 27" FULLHD монитор 27GK750F ва QHD монитор 31.5" орқали намойиш этилган. LG 32GK850G - энг талабчан геймерлар учун. 27GK750F модели экшн-ўйинлардаги контентларнинг сифатли тасвирини таъминлайди. GUI график интерфейси геймерлар учун экраннинг турли режимларига тезкор ва осонликча кириш имконини беради.  FPS, RTS ва ўқиш режими учун пресетлар сичқончани бир неча марта босиш орқали созланади.

Фото: LG

LG'нинг 31.5" экрани ва QHD (2560х1440) монитор ўлчами геймерларга жонли реалликнинг янгича ҳиссиётларини туҳфа қилади. Мазкур монитор 144 Гц'ли частотага эга. Объектлар янада тиниқ намоён бўлади, ўйин жараёни эса гўёки табиий муҳитда кечади. Янгиланишнинг бундай частотаси геймерга ҳатто энг динамик ва тезкор ҳаракатли саҳналарни ҳам "текислаш" имконини бериб, қўшимча афзаллик беради. Айланма чироқлар ва олти хил ранг (кундузги оқ, нейтрал оқ, бинафшаранг, қизил, табиий яшил, ҳаворанг) созламалари ажойиб ўйин муҳитини яратади.

# # #

LG Electronics, Inc. компанияси ҳақида

LG Electronics, Inc. (KSE: 066570.KS) электроника, мобил коммуникациялар ва маиший техника соҳасида жаҳон етакчиси ва технологик инноватори ҳисобланади. Компаниянинг бутун дунё бўйлаб 125 филиалида 77 минг киши фаолият юритади. LG компанияси беш бизнес-бўлимдан ташкил топган: Home Appliance&Air Solution, Home Entertainment, Mobile Communications, Vehicle Components ва B2B, буларнинг жаҳон миқёсидаги умумий сотув ҳажми 2017 йилда 55,4 миллиард АҚШ доллари (61,4 триллион Жанубий Корея вони)ни ташкил қилди. LG Electronics дунёдаги энг илғор текис панелли телевизорлар, смартфонлар, кондиционерлар, кир ювиш машиналари ва музлатгичларни ишлаб чиқарувчи компаниялардан бири ҳисобланади. Қўшимча маълумот учун, марҳамат қилиб, www.LG.kz'га мурожаат қилинг.

LG Electronics Home Entertainment компанияси ҳақида

LG Electronics Home Entertainment компанияси телевизорлар, аудио- ва видеотехникалар, мониторлар, персонал компьютерлар, тижорат экранлари ва хавфсизлик тизимларини ишлаб чиқарувчи жаҳон етакчиси ҳисобланади. Компания 4K OLED ТВ технологиясини ишлаб чиқиб, илғор HDR технологияларини қўллаб, шунингдек истеъмолчиларга интуитив ва оддий интеллектуал имкониятларни таклиф қилиб, телевизион бозорда янги инновациялар даврини очди. LG кўплаб мукофотларга сазовор бўлган LG SIGNATURE ва SUPER UHD OLED-телевизорлари бошчилигида уй учун инновацион маҳсулотларни таклиф қилиб, ўз истеъмолчилари ҳаётини яхшилашга ҳаракат қилади. Қўшимча маълумот учун, марҳамат қилиб, www.LG.com/kz'га мурожаат қилинг.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top