Жаҳон | 10:18 / 10.04.2018
5306
1 дақиқада ўқилади

Трампнинг адвокати банк фирибгарликларида гумонланмоқда

Фото: AP

АҚШ президенти Дональд Трампнинг адвокати Майкл Коэнни банк фирибгарлиги, ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда молиявий фирибгарлик ва сайлов кампанияси вақтидаги молиявий бузилишларда айблашмоқда. Бу ҳақда Washigton Post манбага асосан хабар бермоқда.

Хабар қилинишича, душанба, 9 апрель куни, ФТБ агентлари Коэннинг Манҳэттендаги офисида тинтув ўтказишган. Бу ерда адвокатнинг мижозлари ҳақидаги маълумот ва шахсий пул жамғармалари ҳақидаги ахборот сақланади. Олиб қўйилган ҳужжатлар орасида Қўшма Штатлар президенти Дональд Трампга алоқадорлари ҳам бор, дея таъкидлайди нашр.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 7 апрелда Дональд Трампга қарашли, Манҳэттендаги Trump Tower биносининг 50-қаватидаги квартиралардан бирида ёнғин чиққани, оқибатда бир киши ҳалок бўлиб, 4 киши жароҳатлангани хабар қилинганди. 

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид