Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Машина олиб қочганлар қўлга олинди – ИИВ
Иллюстратив фото
Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида 2018 йил 5 апрелда, 2 номаълум шахс Бектемир тумани “Қўйлиқ”, деҳқон бозори олдидаги автомашиналар турар жойидан 1994 йилда туғилган А.Ж. бошқарувидаги “Матиз” русумли автомашинасига йўловчи сифатида ўтириб Олмазор тумани Уста Олим кўчасига келиб, ҳайдовчи А.Ж. автомашинадан тушган вақтида номаълум шахслар автомашинани ҳайдаб қочганлар.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Кўрилган чоралар натижасида автомашина Олмазор тумани Қуёш маҳалласи ҳудудидан техник соз ҳолда топилган ва ушбу жиноятни Тошкент вилояти Нурафшон шаҳри Истиқлол маҳалласида яшовчи, 1989 йилда туғилган Р.У. ва Чирчиқ шаҳар Янги ҳаёт қўрғони Кичик кўчасида яшовчи, 1994 йилда туғилган Н.Х. содир этганлиги аниқланиб қўлга олинган.
Мавзуга оид
12:40 / 26.12.2025
“Тошкент–Самарқанд” йўналишида юқори тезликдаги поездлар учун янги линия қурилади
23:34 / 25.12.2025
Тошкент шаҳри учун дизайн-код ишлаб чиқилди
16:25 / 25.12.2025
“Ўзавтойўл” биноси 242 млрд сўмга сотилди
11:56 / 25.12.2025