Жаҳон | 08:54 / 12.04.2018
16554
1 дақиқада ўқилади

«Ҳеч ким чидаб ўтирмайди». Мэй Порошенкога россиялик дипломатлар учун миннатдорлик билдирди

Фото: Reuters

Британия бош вазири Тереза Мэй Украина президентига мамлакатдан россиялик 13 дипломат чиқариб юборилгани учун миннатдорлик билдирди ва бу ҳаракат давлат раҳбарияти коллектив хавфсизлик манфаатларига содиқ эканидан дарак беришини айтди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилмоқда.

«Бош вазир президент Порошенкога Украина томонидан тақдим этилган қўллаб-қувватлов ва россиялик 13 дипломат чиқариб юборилгани учун миннатдорлик изҳор қилди. Унинг таъкидлашича, бу нафақат Буюк Британия билан бирдамликнинг кучли кўриниши, балки бизнинг коллектив хавфсизлигимизга содиқлик намунаси. Бош вазирнинг қайд этишича, Солсберидаги ҳодисага халқаро реакциянинг кўлами Россияга аниқ сигнал берди – энди унинг душманлик ҳаракатларига ҳеч ким чидаб ўтирмайди», - дея маълум қилган Мэй офиси вакили.

Таъкидланишича, Мэй Украинанинг қўллаб-қувватланиши Ғарб реакциясидаги муҳим элемент эканини айтган.

Мавзуга оид