18:39 / 15.03.2022
23977

Порошенко миллиардер мақомини йўқотди

Пётр Порошенконинг бойлиги 700 млн доллар деб баҳоланмоқда.

Фото: AP

Forbes журнали миллиардерларнинг янги рейтингини эълон қилди. Уруш оқибатида украиналик миллиардерларнинг бойлиги миқдори сезиларли даражада камайган.

Энг бой украиналиклар рўйхатида Ринат Ахметов 4,2 млрд доллар бойлиги билан биринчи ўринни сақлаб қолди. Аммо феврал ойи билан таққослаганда Ахметов 9,5 млрд доллар йўқотган.

Grammarly ҳаммуассислари Алексей Шевченко ва Максим Литвин рўйхатда Канада фуқаролари сифатида кўрсатилган. Forbes уларнинг ҳар бирининг бойлигини 4 млрд доллардан деб баҳолаган.

Виктор Пинчукнинг бойлиги 2,6 млрд доллардан 1,9 млрд долларга камайган.  

Константин Жеваго 0,8 млрд доллар йўқотиб, 1,3 млрд доллар билан 5-ўринда жойлашди.

Вадим Новинский (1,3 млрд), Влад Яценко (1,1 млрд), Геннадий Боголюбов (1,1 млрд) ва Игорь Коломойский (1 млрд) ҳозирча миллиардерлар деб ҳисобланмоқда. 

Александр ва Галина Гереги ҳамда Пётр Порошенко миллиардер мақомини йўқотди.

Top