Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
КҚТТ Скрипални нима билан заҳарлашганини аниқлади
ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлия «Новичок» моддаси билан заҳарланган. Бу ҳақда Кимёвий қуролни тақиқлаш бўйича ташкилот (КҚТТ) ҳисоботида айтилади, деб хабар бермоқда Sky News.
Шу тариқа, КҚТТ Британия томони версиясини тасдиқлади.
Экспертлар Солсберида Скрипаллар заҳарланган жойдан олинган намуналарда заҳарловчи моддалар заррачаларини топишган. Заҳар Скрипалларнинг қонидан ҳам топилди, деб хабар беради Sky News.
КҚТТдан таъкидлашларича, топилган модда аралашмасиз бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОАВ Юлия Скрипаль қаерда эканини аниқлагани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
14:33 / 22.09.2021
Скрипалларнинг заҳарланиши. Британия яна бир гумонланувчига айблов эълон қилди
08:30 / 15.06.2020
Скрипалларни заҳарлашда ишлатилгани айтилган «Нукус заҳри» чиндан ҳам мавжудми?
00:01 / 08.06.2020
Манба: Сергей Скрипаль ва қизи бошқа исм билан Янги Зеландияда яшамоқда
17:08 / 04.03.2019