Саудия Арабистонида унинг тарихидаги илк Аёллар модаси ҳафталиги бошланди
Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёдда қироллик тарихида илк бор ўтаётган Аёллар модаси ҳафталиги бошланди. Бу ҳақда Deutsche Welle нашри маълум қилди.
Таъкидланишича, 4 кун ўтадиган тадбирда қатъий тартиб-қоидалар амал қилади: томоша залида фақатгина аёллар бўлишига рухсат этилган, суратга олиш тақиқланган. Мода ҳафталигида иштирок этиш учун Ар-Риёдга жаҳон мода юлдузлари, жумладан Роберто Кавалли ва Жан-Поль Готье каби машҳур кутюрьелар келишган.
Аёлларга абая ва ниқоб кийиб юриш белгиланган Саудия Арабистонида мода ҳафталиги ўтиши сиёсий сигнал сифатида қабул қилинмоқда. 2017 йил сентябрда қирол Салмон мамлакатни модернизациялаш жараёни бошланганини эълон қилганди.
Жумладан, 2018 йилдан аёлларга машина ҳайдаш, футбол учрашувларига ташриф буюриш, турмуш ўртоқлари рухсатисиз шахсий иш бошлашга рухсат берилган. Бундан ташқари, валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон келажакда аёллар кийими борасида баъзи эркинликлар берилишини маълум қилган.
Яқин кунларда Саудия Арабистонида 35 йил ичидаги илк кинотеатр очилиши кутилмоқда. АҚШнинг AMC Entertainment Holdings Inc. тармоғининг кинотеатри Ар-Риёдда 18 апрелдан ишлай бошлайди, 2030 йилгача эса мамлакатда 350га яқин кинотеатр очилиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
15:56 / 08.10.2024
Туғуруқхоналардаги ўлимни қандай камайтириш мумкин? – Саудияда ишлаётган ўзбек шифокори билан суҳбат
14:30 / 01.10.2024
Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Саудия инвестициялар вазири билан музокара ўтказди
19:43 / 29.09.2024
Саудия Арабистонида 2024 йилда қанча инсон қатл этилгани маълум бўлди
12:40 / 27.09.2024