Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мирзиёев Сирдарёда лойиҳалар самарадорлигини ошириш бўйича топшириқлар берди
Мирзаобод туманида Сирдарё вилояти иқтисодиётини ривожлантиришга доир лойиҳалар тақдимоти ўтказилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев “Social web solution” дастурига алоҳида эътибор қаратди. Бу дастур электрон савдони кенгайтириш, интернет орқали ижтимоий хизматлар кўрсатиш борасида аҳолига кўплаб қулайликлар яратади.
Давлат раҳбари дастур ташаббускорларини қўллаб-қувватлаш, ундан фойдаланишни кенгайтириш зарурлигини таъкидлади.
Шу ерда Сирдарё вилоятида балиқчилик, чорвачилик, ипакчилик ва кўнчиликни ривожлантириш, шоли етиштириш, лалми ва томорқа ерлардан самарали фойдаланиш, ирригация-мелиорация тармоқларини қуриш ва реконструкция қилишга қаратилган лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.
Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар ва хорижлик инвесторлар билан мулоқот қилди, лойиҳалар самарадорлигини ошириш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.
Мавзуга оид
07:18 / 09.05.2026
Шавкат Мирзиёев Москвада Владимир Путин билан учрашди
22:59 / 05.05.2026
"Синглимни хўрлашган": Сирдарёдаги мудҳиш қотиллик ҳақида репортаж
19:28 / 01.05.2026
Сирдарёда қотилликда гумонланаётган аёл қамоққа олинди
14:14 / 23.03.2026