Жаҳон | 14:21 / 14.04.2018
33717
1 дақиқада ўқилади
Путин: Россия БМТ Хавфсизлик Кенгашининг фавқулодда йиғилишини чақирмоқда
Россия президенти Владимир Путиннинг маълум қилишича, Россия БМТ Хавфсизлик Кенгашининг фавқулодда йиғилишини чақирмоқда. Унда АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг Суриядаги хатти-ҳаракатлари муҳокама қилинади, деб хабар берди Кремль сайти.
«Россия БМТ Хавфсизлик Кенгашининг фавқулодда йиғилишини чақирмоқда, унда АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг тажовузкор ҳаракатлари муҳокама қилинади», - дейилади Путиннинг баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия президенти Владимир Путин АҚШ ўз иттифоқчилари билан Суриядаги ҳарбий ва фуқаролик объектларига БМТ Хавфсизлик Кенгаши санкциясисиз авиазарбалар бериб, БМТ низоми ва халқаро ҳуқуқ нормаларини бузгани ҳақида маълум қилганди.