Жаҳон | 15:11 / 16.04.2018
6876
1 дақиқада ўқилади

Москвада Гагарин машқ қилган барокамерани ўғирлаб кетишди

Фото: russian7.ru

Москва шаҳри ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари Строгинодаги қўриқланадиган тураргоҳдан Космонавтика музейи экспонати – Юрий Гагарин машғулотлар ўтказган барокамерани ўмариб кетган номаълум шахсларни изламоқда. Бу ҳақда «Москва» янгиликлар агентлиги манбага асосан хабар берди.

«Полицияга аризачи мурожаат қилди, у Космонавтика музейида парвозларга тайёргарлик кўриш соҳаси эксперти сифатида ишлашини айтди. Унинг билдиришича, Строгинодаги 1-Ликовская кўчасида жойлашган тураргоҳда музей экспонати йўқ эканини аниқлаган. Ушбу ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилди. Етказилган зарар миқдори 300 минг рублни ташкил этган», - дея айтиб ўтди манба.

Гап «Сурдобарокамера 48» (СБК-48) ҳақида кетмоқда, у парвоз таркибини баланд масофаларда синовдан ўтказиш ва турли тадқиқотларни амалга оширишга мўлжалланган. Гагарин унда 1960 йилнинг 26 июлидан 5 августига қадар шуғулланган.

Фото: annataliya.ru

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид