Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 22:21 / 17.04.2018
5106
1 дақиқада ўқилади
Икки мавсумда 60та гол урган голландиялик ҳужумчи халқаро фаолиятини якунлади
Фото: Twitter/@Sporting_CP
Голландия терма жамоаси бош мураббийи Рональд Куман Лиссабоннинг «Спортинг» клуби ҳужумчиси Бас Дост халқаро фаолиятини якунлаганини айтди.
«Бас менга қўнғироқ қилиб, ўз қарорини айтди. Бундан ранжидим, чунки унинг хизматига таянмоқчи эдим. Бироқ, унинг қарорини ҳурмат қиламан» - деди Куман.
28 ёшли Дост сўнгги иккита мавсумни «Спортинг» таркибида ўтказиб, 83та ўйинда 67та гол урган. Голландия терма жамоасида эса 18та ўйин ўтказиб, 1та голга муаллифлик қилган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш