Жаҳон | 03:20 / 18.04.2018
13546
1 дақиқада ўқилади

АҚШ ва КХДР олий даражадаги музокараларни бошлаган

Koji Sasahara/AP

АҚШ президенти Дональд Трамп маълум қилдики, Шимолий Корея билан музокаралар бошланган. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар тарқатди.

«Бизда жуда олий даражадаги тўғридан-тўғри музокаралар ўтказилди», — деган Трамп Япония бош вазири Синдзо Абэ билан учрашув вақтида.

У АҚШ келгусида қандай йўл тутишни кўриб чиқиши, икки томонлама учрашувлар ёки учрашувлар ўтказиш бўйича келишувлар эмас, якуний натижалар муҳимлигини таъкидлаб ўтган.

Бундан аввалроқ Трамп Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин билан учрашиши мумкин бўлган 5 жойни санаб ўтган, аммо у қайси шаҳарларни назарда тутаётганига ойдинлик киритмаганди.

Шунингдек, аввалроқ америкаликлар президенти Ким Чен Ин билан учрашуви «ажойиб» бўлишига ишонч билдирганди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид