Ўзбекистон | 01:44 / 18.04.2018
50570
2 дақиқада ўқилади

Бош прокуратура ҳузурида янги инспекция ташкил этилди

Фото: UzA

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузурида Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси ташкил этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган тегишли фармонда шундай дейилади. 

Маълум қилинишича, Бош прокуратураси ҳузурида Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси​дан ташқари, жорий йилнинг 1 июл кунидан қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш агентлиги ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалигида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича марказ негизида лойиҳалар, шу жумладан, инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишга кўмаклашиш учун масъул бўлган, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш, туризм масалалари комплекси таркибига кирувчи Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги ташкил этилади.

Фармонда таъкидланишича, агентлик қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш агентлиги ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалигида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича марказнинг ҳуқуқлари, мажбурият ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланиши айтилмоқда.​

Тайёрлаган:  Алишер Рузиохунов

Мавзуга оид