00:53 / 18.04.2018
6727

Қирғизистонда иссиқлик электр марказидаги авария сабабли Жалолобод мэри ушланди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси “Электр станциялар” компаниясининг собиқ директори, ҳозирда Жалолобод мэри бўлган Салайдин Авазовни Бишкекдаги иссиқлик электр марказидаги йирик авария тергови доирасида ҳибсга олди.

Бишкекдаги барча кўп қаватли турар-жой бинолари, болалар боғчалари, мактаблар ва шифохоналарни иссиқлик ва электр энергия билан таъминловчи ягона иссиқлик электр марказида 26 январда, аномал совуқлар вақтида, ҳарорат иқлим меъёридан 20 даража пастга тушганда авария юз берган. Қўшимча котлоагрегатларни ишга тушириш вақтида яна битта авария юз берган. Бишкекда иссиқлик таъминотининг нормал ишлашини 2 февралдагина тиклашга муваффақ бўлинган. Аввалроқ шу иш бўйича “Электрические станции” давлат компаниясининг бош директори ўринбосари ва амалдаги директори ҳибсга олинганди.

Маълум қилинишича, компаниянинг собиқ топ-менежерлари вақтинчалик сақлаш изоляторида ушлаб турилибдилар. 

Бишкекда стратегик объектда авария юз бергандан кейин иссиқлик электр маркази модернизация қилингани бўйича йирик можаро чиққан.  

Top