20:52 / 20.04.2018
16497

Қўл ва оёқсиз геймер Интернет юлдузига айланди

Фото: ASIA WIRE

Хитойлик Юань Лидонь туғма ногиронлик билан дунёга келган - унинг қўллари ва оёқлари йўқ. 37 ёшли эркак видеоўйинлар ўйнашга қизиқиб қолди ва Интернет юлдузига айланди.

Ижтимоий тармоқларда "Дельфин-инсон" номи берилган Лидонь тахминан ярим йилда видеоўйинлар ўйнашни ўрганди. У таом таёқчаларини оғзига солиб, улар ёрдамида сичқонча ёки клавиатурани бошқаради. Лидонь онлайн-стратегияларга қизиқади, таниқли Quanmin платформасида унинг стримларини кузатувчи 130 000 дан зиёд мухлиси бор.

Юань Лидоннинг асосий даромади — стримлардан тушган донатлар ва мухлисларнинг пул воситалари. Геймернинг сўзларига кўра, пул топиш усулини излашга уни ногиронликка доир ўта паст пенсия ундаган. Лидоннинг айтишича, кўплар уларга қарши қўл ва оёқсиз одам ўйнаётганига ишонишмайди. "Ташқи кўринишимиз қандай бўлишига қарамай, биз энг аввало инсон эканимизни унутмаслигимиз керак", - дейди геймер.

 

Top