00:02 / 21.04.2018
4274

Олимлар сайёрамиз ортидан кузатувчи глобал тизимни яратишмоқчи

Глобал кузатув тизимини яратиш ва маълумотларни HD форматда узатиш лойиҳасига дунёдаги энг йирик сармоячилардан бири, дунёдаги 2-рақамли энг бадавлат одам миллиардер Билл Гейтс кирди. Тадбиркор видеокузатув тармоғи EarthNow’ни яратишга 300 млн доллар ажратиши мумкин. Лойиҳада жисмоний шахс сифатида иштирок этаётган Гейтсдан ташқари, унга SoftBank ва Airbus компаниясининг инвестицион бўлими сармоя киритган.  

EarthNow асосчиси Рассел Ханниганнинг таъкидлашича, лойиҳадан мақсад реал вақтда сайёрамиздаги иқлим ва об-ҳаво ҳақидаги сифатли маълумотларни тақдим қилишдан иборат бўлади. Маълумотларни узатиш учун 500 та сунъий йўлдошдан иборат тармоқ қўлланади. 

Тизимга оддий одамлар ҳам улана олишади: компания кичик миқдордаги ҳақ учун сунъий йўлдошдан фойдаланиш вақтини сотади. Сунъий йўлдош эса реал вақт режимида сайёрамизнинг танланган ҳудудида юз бераётган ҳодисаларни трансляция қила олади. 

Top