22:54 / 21.04.2018
4846

Озарбойжон президенти янги ҳукуматни шакллантирди

Фото: kanal24.az

Озарбойжон Республикаси президенти Илҳом Алиев шанба куни мамлакат ҳукуматининг янги таркибини шакллантирди. Бу ҳақда тегишли фармойиш давлат раҳбарининг расмий сайтида жойлаштирилган.

Асосий вазирлар янги ҳукуматда ўз ўринларини сақлаб қолишган. Хусусан, ички ишлар вазири лавозимига Рамиль Идрис ўғли Юсуфов, ташқи ишлар вазири — Элмар Муҳаррам ўғли Мамедёров, мудофаа вазири — Зокир Асқар ўғли Ҳасанов, фавқулодда вазиятлар бўйича вазир — Камолиддин Фаттоҳ ўғли Ҳайдаров, иқтисодиёт вазири — Шаҳин Абдулла ўғли Мустафоев қайта тайинланган.

Янги ҳукумат таркибида энергетика вазири Парвиз Ўқтой ўғли Шоҳбозов, адлия вазири — Фикрат Фаррух ўғли Мамедов, молия вазири — Самир Рауф ўғли Шарифов, транспорт, алоқа ва юксак технологиялар вазири — Рамин Намиқ ўғли Қулузода, солиқ вазири — Микоил Чингиз ўғли Жабборов кабилар ҳам ўз портфелини сақлаб қолишган.

Давлат раҳбари меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлигига янги раҳбар тайинлади — Соҳил Рафиқ ўғли Бобоевни. Шунингдек, қишлоқ хўжалиги вазири ҳам ўзгарди — Ином Имдод ўғли Каримов. Ҳозирча таълим, соғлиқни сақлаш, ёшлар ва спорт, шунингдек, маданият вазири тайинланмаган.

Фармойишга кўра, бош вазирнинг биринчи ўринбосари сифатида яна Ёқуб Абдулла ўғли Айюбов, бош вазир ўринбосарлигига Али Жавод ўғли Аҳмедов, Али Шамил ўғли Ҳасанов ва Ҳажибала Ибраҳим ўғли Абуталибов тайинланган. Давлат хавфсизлик хизмати раҳбари яна Мадат Ҳасанфар ўғли Қулиев бўлди, ташқи разведка хизматига — Ўрхон Садёр ўғли Султонов раҳбарлик қилади.

Илгарироқ, Илҳом Алиев Наврўз Мамедовни мамлакат бош вазири сифатида тайинлаган эди. У бу лавозимга қадар ташқи сиёсий масалалар бўйича президент ёрдамчиси бўлиб ишлаб келаётган эди.

Мавзуга оид
Top