Спорт | 00:22 / 22.04.2018
14484
2 дақиқада ўқилади

Фигу жамоаси хайрия ўйинида Роналдиньо дўстларини мағлуб этди

УЕФА ва БМТ томонидан ташкил этилган «Бирдамлик ўйини»да Луиш Фигу жамоаси Роналдиньо жамоасини 4:3 ҳисобида мағлуб этди. Тадбирдан тушган барча маблағлар хайрия мақсадларида ишлатиладиган бўлди.

Женева шаҳрида ўтган ўйинда «Фигунинг дўстлари» жамоасига Дидье Дешам, «Роналдиньо дўстлари»га Карло Анчелотти бош мураббийлик қилди. Баҳсни италиялик машҳур ҳакам Пьерлуижи Коллина бошқариб борди.

Фигу жамоаси таркибида Дида, Витор Байя, Мичел Сальгадо, Франк де Бур, Рио Фердинанд, Кристиан Киву, Деян Станкович, Робер Пирес, Яри Литманен, Кристиан Карамбё, Андреа Пирло, Рауль, Робби Кин, Нуну Гомеш ва футболчи аёл Келли Смит иштирок этдилар. 

Роналдиньо жамоваси таркибида Дэвид Жеймс, Антонис Никополидис, Жулиано Беллетти, Кафу, Эдмилсон, Эрик Абидаль, Майкл Эссьен, Юрий Жоркаефф, Гаиска Мендьета, Рональд де Бур, Хенрик Ларссон, Александр Фрай, Патрик Клюйверт ва футболчи аёллар Селия Шашич, Кэйси Стоуни иштирок этдилар.

Ғолиб жамоа таркибида голларга Рауль, Пирес, Нуну Гомеш ва Сальгадо, мағлублар сафида эса Шашич, Фрай ва Кафу муаллифлик қилишди.

Ўйиндан тушган маблағлар УЕФА болалар фондига бериладиган бўлди.

Мавзуга оид