00:00 / 24.04.2018
18414

Фоторепортаж: Ереванда намойишларнинг сўнгги куни, ҳарбийлар халқ билан

23 апрель куни Арманистоннинг собиқ президенти Серж Саргсян бош вазирликка сайланганидан 5 кун ўтиб, лавозимини тарк этди. У 10 кун давомида намойиш ўтказган арман халқига нисбатан «ноҳақлик» қилганини тан олди.

Унинг таслим бўлишида 22 апрель куни кечқурун пойтахтдаги Республика майдонига 100 минг киши тўпланиши, етакчи диний уламолар раҳбарлари қўлга олинган намойишчиларга раҳбарлик қилиши, 23 апрель куни эса ҳарбийлар гуруҳ-гуруҳ бўлиб намойишчилар томонига ўтиб кетиши ҳал қилувчи ўрин тутди.

Саргсян истеъфоси ҳақида маълум қилгач, Еревандаги намойишчилар кўчаларни тарк этмади ва бир-бирини табриклаб, инқилобдаги ғалабани нишонлай бошлади. Намойишчилар раҳбари Никол Пашинян озод этилди ва «ғалаба митинги»га тайёрлана бошлади.

Кейинги кунларда Еревандаги намойишлар халқаро агентликларнинг диққат марказида турди. Фотомухбирлар ғалаба лаҳзаларини ҳам камера объектларига муҳрлашди.

Фото: Vahram Baghdasaryan/Reuters
Фото: Vahram Baghdasaryan/Reuters
Фото: Vahram Baghdasaryan/Reuters
Фото: Vahram Baghdasaryan/Reuters
Фото: vk.com
Фото: vk.com
Фото: vk.com
Фото: vk.com
Фото: Vahram Baghdasaryan/Reuters
Фото: Влад Докшин / «Новая газета»
Фото: AFP
Фото: Влад Докшин / «Новая газета»
Фото: Влад Докшин / «Новая газета»
Фото RFE/PL
Фото: AFP
Фото: Влад Докшин / «Новая газета»
Фото RFE/PL
Фото: Инстаграм
Фото: Инстаграм
Фото RFE/PL
Фото RFE/PL
Фото AP
Фото: Sputnik
Фото: AFP
Фото: Влад Докшин / «Новая газета»
Мавзу
Арманистон можароси
Арманистонда собиқ президент Серж Саргсян бош вазир бўлишига қарши норозилик намойишлари бошланди. Намойишлар ташкилотчиси бу ҳаракатларни «Бахмал инқилоб» деб атади
Барчаси
Top