Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги товар айланмаси бир ойда 50,2 фоиз ўсди
Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги товар айланмаси 2018 йилнинг январь-февраль ойларида 50,2 фоиз ўсиб, қарийб 600 миллион АҚШ долларини ташкил этди. Бу ҳақида “Expo-Russia Uzbekistan-2018” халқаро кўргазмасининг очилишига бағишлаб ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди, деб ёзмоқда “Халқ сўзи”.
Ўз навбатида, Россиянинг мамлакатга киритган инвестицияси ҳажми 8,5 миллиард доллардан ошиб кетди.
Россиянинг Ўзбекистондаги савдо вакили ўринбосари Леонид Покровскийнинг айтишича, солиқ, божхона ва валютага оид қонунчиликнинг либераллаштирилиши, шунингдек, минтақавий даражада савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг оптималлаштирилиши ўзаро савдо-сотиқнинг бундай шиддатли ривож олишида ижобий омилларга айланди.
Эслатиб ўтамиз, шу ҳафтада Тошкент мезбонлик қилаётган юқоридаги халқаро кўргазмада Ўзбекистон, Россия Федерацияси ва Марказий Осиё давлатларидан энергетика, машинасозлик, металлургия, қурилиш, транспорт, телекоммуникация ва алоқа, кимё саноати, агросаноат комплекси, халқ истеъмоли моллари каби тармоқларда фаолият юритадиган 200дан ортиқ компания иштирок этяпти.
Мавзуга оид
22:02 / 05.12.2025
Қрим бир ойда «қулаганди», кичик Покровск ҳамон «оёқда»: 11 йилда нима ўзгарди?
19:09 / 05.12.2025
Москва мэри мигрантлардан норози бўлганларга қўлга супурги олишни маслаҳат берди
18:02 / 05.12.2025
Ўзбекистон 2024 йилда Россиядан 39 млн доллар қарз олди
14:47 / 05.12.2025