Ўзбекистон | 13:14 / 24.04.2018
116269
3 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда Қуръон мусобақаси: Олий ўрин соҳиби аниқланди

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Ўзбекистонда ўтказилган Қуръон мусобақаси ўзгача шукуҳ, ўзгача таассуротлар остида кечди. Мазкур мусобақа туман, вилоят ва республика босқичлари асносида ўтказилди. Аллоҳнинг каломини ёд олган, уни қалб тубида жойлаган қори ва қориялар унда самимий беллашишди.

Қуръон мусобақаси ҳифз ва тиловат йўналишларида ўтказилди. Хусусан, ушбу мусобақанинг Республика босқичи 18–25, 26–40 ёшлилар ҳамда талабалар ўртасида бўлиб ўтди.

Бугун, 24 апрель куни Қуръон мусобақасининг Республика босқичи эркаклар ўртасида ғолиблар аниқланди.

Унга кўра, эркаклар ўртасида 18-25 ёш бўйича тиловат йўналиши ғолиблари:

1-ўрин: Низомиддин қори Исмоилов (Тошкент шаҳри);

2-ўрин: Ҳасан қори Комилов (Қашқадарё вилояти);

3-ўрин: Нурмуҳаммед қори (Қорақалпоғистон республикаси).

26-40 ёш бўйича тиловат йўналиши ғолиблари:

1-ўрин: Расулбек қори Йўлдошев (Фарғона вилояти);

2-ўрин: Исроилхон қори Неъматжонов (Наманган вилояти);

3-ўрин: Файзираҳмон қори Мамажанов (Тошкент шаҳри).

18-25 ёш бўйича ҳифз йўналиши ғолиблари:

1-ўрин: Муҳаммадисо қори Маҳмудов (Фарғона вилояти);

2-ўрин: Аббосҳон қори Обидов (Тошкент вилояти).

26-40 ёш бўйича ҳифз йўналиши ғолиблари:

1-ўрин: Убайдуллоҳ қори Исҳоқов (Андижон вилояти);

2-ўрин: Абдулҳамид қори Саидазимов (Жиззаҳ вилояти);

3-ўрин: Аҳмаджон қори Ворисов (Наманган вилояти).

Диний таълим муассасалари талабалари ўртасидаги мусобақа ғолиблари (тиловат йўналиши):

1-ўрин: Қодирали қори Аҳмаджонов (Мир Араб ўрта-махсус билим юрти);

2-ўрин: Азим қори Зиёвиддинов (Ҳидоя ўрта-маҳсус билим юрти) / Ҳамидуллоҳ қори Ҳикматуллаев (Муҳаммад ал-Беруний ўрта-маҳсус билим юрти);

3-ўрин: Ҳамидуллоҳ қори Нажмиддинов (Тошкент ислом институти) / Асрорхон қори Ҳамидов (Кўкалдош ўрта-маҳсус билим юрти).

Диний таълим муассасалари талабалари ўртасидаги мусобақа ғолиблари (ҳифз йўналиши):

Йўлдошали қори Нуриддинов

1-ўрин: Йўлдошали қори Нуриддинов (Тошкент ислом институти);

2-ўрин: Муҳаммадхожи Мирзо қори Саидалиев (Тошкент ислом институти);

3-ўрин: Фозилхон қори Бойхонов (Халқаро ислом академияси).

Шунингдек, мусобақада турли номинациялар бўйича ҳам қорилар тақдирланди:

Энг ҳушовоз Қуръон қориси номинацияси соҳиби: Муҳсин қори Содиқов (Фарғона вилояти);

Энг ёш Қуръон қориси номинацияси соҳиби: Ҳабибуллоҳ қори Аҳмадов (Тошкент шаҳри);

Энг матонатли Қуръон қориси номинацияси соҳиби: Арзибек қори Бегматов (Фарғона вилояти).

Ҳакамларнинг қарорига мувофиқ, андижонлик Убайдуллоҳ қори биринчи ўринга сазовор бўлди. Ғолибга мукофот тариқасида уч кишига ҳаж сафари учун сертификат топширилди. 

Эркак қорилар ўртасида ўтган мусобақанинг Олий ўрнига эса қорақалпоғистонлик Йўлдошбек қори Нуриддинов муяссар бўлди. Унга “Жентра” русумли автомобиль ютуқ тариқасида тақдим этилди. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ўтаётган Қуръон мусобақасининг Республика босқичида аёл қориялар ўртасида ғолибларни аниқлаш тадбири ҳам бўлиб ўтади.

Мавзуга оид